Бир йигит шундай хикоя қилади
04.09.2015
" Жума тонгида онажонимнинг : " Бугун муборак кун вақтли туриб ибодатингни қилгин " , деган овозидан уйғониб кетдим.
Ўрнимдан турор эканман кўрган тушимни эслашга харакат қилдим. Тушимда мошинани катта тезликда хайдаб кетаётган эканман. Бирдан рўпарамдан иккита йўл чиқди.
Ўнг томондаги йўлдан шундайин бир нур таралалардики хайратда қолдим. Қай томонга юришни билмай турганимда онажоним уйғотиб юбордилар.
Намоздан кейин нонушта қилгач ишга жўнадим.
" Яхши бориб кел ўғлим ! Доимо Аллохни ёд эт . Хеч эсингдан чиқазмагинки , доимо У Зот сенинг мададкоринг бўлади " дея , фотиха берди онам.
Бошлиғим Бахтиёр ака жуда жиддий салоботли киши. Биринчи кўрганимда у кишининг олдида озгина довдирадим хам. Ғалати одам экан , Бировни хафа қилмайди , мақтамайди хам.
Нима демоқчи эканини кўз қарашидан биламан йўлда кетар эканмиз , Бахтиёр ака пешин пайти учрашуви борлигини тайинлади.
" Хўп " дейишимга қарамай , мени " Бугун жума хўжайинни учрашувга олиб борсам , жума намозига улгурмай, қоламан энди нима қилдим ?!" деган ўй қийнай бошлади.
Белгиланган учрашувга бориш учун кетаётганимизда олдимда турган манзарани кўриб , хайратдан ёқа ушладим :
" Ахир бу тушимдаги йўллар- ку! Ўнг томондагиси масжид , тўғрида кети кўринмас йўл.."
Одамлар масжид томон оқиб кетаётир.
" Аллохим менга мадад бер! нима қилай мошинани масжид томон бурайми ёки хужайнни манзилга олиб борайми ?!" " Ё Парвардигорим , Ўзинг мени қўлла " , дея мошинани масжид томон бурдим .
Бахтиёр ака хайрон бўлиб : " Каёққа юрдинг тўғрига кетишимиз керак-ку ?" деди.
Мен : " Бахтиёр ака бугун жума шундоқ жума намозини ўқиб чиқай " , деганимни биламан у кишининг ранги ўзгариб кетди :
" Жинни бўлганмисан , саот бирда учрашувим бор "
Бор кучимни тўплаб : " Бахтиёр ака мана калид , мен жумага кеч қолмай " деганча масжид томон югурдим. Елкамдан тоғ оғдарилгандай енгил бўлдим таърифлашга тил ожиз.
Азон айтилди , сафга қўшилдим. Кўзларим хеч нарсани кўрмас , қулокларим эшитмас эди. Худди Раббимнинг олдида ёлгиз тургандек эдим. Бу халоватни тушинтириб бериш қийин.
Намоздан кейин кўзларимда ёш билан дуо қилдим : " Эй Аллохим мени хеч қачон икки йўл орасида қолдирма , Ўзинг тўғри йўлдан адаштирма! Ўзингдан бошқага мухтож қилма! "
Дуодан кейин сал ўзимга келиб , сал нарида ўтирган кишига кўзим тушди. Қўлидаги узук таниш эди . Хаяжон ичра унинг юзларига боқдим. Не кўз билан кўрай-ки , у бошлиғим Бахтиёр ака эди . Жума аёми билан қутлаб мени кучоғига олди..."